Ноқонуний валюта айирбошлаган шахслар қўлга олинди

Фото: департамент

Каттақўрғон шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғалланиб келган З.П фуқаро Д.Б.га жами 3 500 АҚШ долларини 44,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида унинг ёнидан 715 минг сўм далил сифатида олинган.

Шу каби, Булунғур туманида валюта айирбошлаш билан шуғлланиб келган С.М фуқаро М.Ага жами 3 500 АҚШ долларини 44,5 млн. сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 1 755 АҚШ доллари ва 7,9 млн сўм далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.