Ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Қ. фуқаро A.Г.гa жами 3 400 АҚШ долларини 43,2 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Тадбир давомида унинг ёнидан 6 500 Россия рубли, 67 млн сўм ва 5 евро пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар