​​Ноқулай об-ҳаво сабаб Наманган аэропорти фаолияти чекланди

"Uzbekistan Airports" матбуот хизмати

Кўришнинг ёмонлиги (250 метр) “Red Wings” авиакомпанияси рейсини Фарғонадаги муқобил аэродромга йўналтиришга сабаб бўлди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.

«Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг “Red Wings” авиакомпаниясининг Махачкала — Наманган йўналиши бўйича парвоз қилаётган RA1123 рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг Фарғона халқаро аэропортига йўналтирилди. Бортида 76 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:21 да Фарғона аэропортига қўнди. Яқин соатларда йўловчилар Наманган аэропортига ер усти транспорти орқали етказилади», – дейилади хабарда.

“Red Wings” авиакомпаниясининг Наманган — Махачқалъа йўналиши бўйича RA1123 рейси Фарғона аэропортидан амалга оширилади. Шунингдек, йўловчилар Наманган шаҳридан белгиланган аэропортга ер усти транспортида етказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.