Нодавлат олий таълимга ўқишга киритиш қанча бўляпти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Н. фуқаро Г.Қ.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қарши шаҳридаги “Иқтисодиёт ва педагогика университети” нодавлат олий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган.
“Натижада жиноятчи иши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар