Лицензияси бекор бўлган нодавлат ОТМлар талабаларининг тақдири нима бўлади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузган 6 та нодавлат олий таълим ташкилотининг лицензияси бекор қилиниши учун судга даъво аризалари киритилган.
Хабарга кўра, “5 та университетнинг тегишли лицензияси суд қарорига кўра бекор қилинган, 1 та нодавлат олий таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда”.
Бугунги кунга қадар суд жараёнлари тўлиқ якунланган ва лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотлари – “Valley Innovative University”, Урганч шаҳридаги Binari университетининг барча талабалари тегишли тартибда бошқа олий таълим ташкилотларига кўчирилган.
Ҳозирда лицензияси бекор қилинган бошқа олий таълим ташкилотлари талабаларининг ўқишини кўчириш ишлари ташкил эттирилмоқда.
Шарҳлар