Нодирбек Абдусатторов Швециядаги турнирда ғолиб бўлди

Фото: Daryo

27 апрелдан 3 майга қадар Швециянинг Малмо шаҳрида «Tepe Sigeman 2024» турнири бўлиб ўтди.

Унда Нодирбек Абдусатторов, Аржун Эригаиси, Винсент Кеймер, Жу Венжун, Петер Свидлер, Антон Коробов, Нилс Гранделиус ҳамда Марк Андриа Мауриззи каби 8 нафар гроссмейстер иштирок этган.

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов асосий даврада 4,5 очко жамғарган.

Тайбрекда эса Петер Свидлер ҳамда Аржун Эригаисини мағлубиятга учратиб, турнир чемпионига айланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.