Нодирбек Абдусатторов “FIDE Circuit” айланма тизимида биринчиликни эгаллаб турибди

Ўтган йил йўлга қўйилган Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE)  “FIDE Circuit” айланма тизимида шахматчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, ўзбекистонлик шаҳматчи Нодирбек Абдусатторов жорий йил май ҳолатига кўра, 53,43 балл билан етакчиликка эгаллаб турибди.

«Номзодлар ушбу рейтингдан жой олиш учун камида бешта турнирда, шу жумладан камида тўрттасини стандарт вақт назорати билан ўйнаши керак. Якуний балл ўйинчининг еттита энг юқори балли йиғиндиси сифатида ҳисобланади», – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов Швециядаги турнирда ғолиб бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.