Нодирбек Якуббоев “Abu-Dhabi Masters” турнирида ғолиб бўлди
Абу-Дабида давом ўтказилган “Abu-Dhabi Masters Festival 2024” турнирида иштирок этган шахматчи Нодирбек Якуббоев 9 имкониятдан 7 очко тўплади ва қўшимча натижаларга кўра, турнир чемпиони деб топилди.
Шунингдек, Якуббоев 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни ҳам қўлга киритди.
Шамсиддин Воҳидов ҳам 7 очко тўплаган эди, лекин қўшимча кўрсаткичлар бўйича унга 3-ўрин ҳамда 8 минг АҚШ доллари насиб қилди.
Улашиш:
Шарҳлар