Нодирбек Ёқуббоев Қозоғистондаги турнирда 2 минг АҚШ долларини қўлга киритди
Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат “Aktobe Open-2024” турнири якунланди.
Владимир Дворкович хотирасига бағишлаб ўтказиб келинаётган мазкур турнирда 23 давлатнинг 300 нафардан зиёд шахматчиси иштирок этиб келди. Улар орасида ўзбекистонлик Нодирбек Ёқуббоев, Муҳаммадзоҳид Суяров ва Муҳиддин Мадаминов ўз маҳоратини намойиш этди.
Турнирнинг сўнгги 9-турида қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек Ёқуббоев туркманистонлик Сапармират Атабаевни, Муҳаммадзоҳид Суяров эса россиялик Александр Раҳмановни мағлуб килди.
Ушбу ғалабадан кейин Нодирбек Ёқуббоев 6 очко туплаган ҳолда мукофот жамғармасининг 2 минг АҚШ долларига эга чиқди. Суюров эса 5,5 очко билан йигирматалик рўйхатга киришга муваффақ бўлди.
“Aktobe Open-2024” ғолиблиги ва мусобақанинг бош соврини бўлган 20 минг АҚШ доллари 7,5 очко жамғарган эронлик Парҳам Магсудлуга насиб этди.
Тайёрлади: Anhor.uz амалиётчи мухбири, Ўз ЖОКУ 4-босқич талабаси Содиқжонова Ёқутхон
Шарҳлар