Ногирон фарзанди бор оналарда 5 йил эрта пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд

Фото: norma.uz

Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари умумий белгиланган пенсия ёши яъни 55 ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга, деб хабар бермоқда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси 3-бандига кўра:

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.