Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни тарғиб қилиш бўйича Жаҳон банки Ўзбекистонга ёрдам беради
БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси доирасида Жаҳон банки ва ногиронлар уюшмаси дастури тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Жаҳон банки Ўзбекистон Республикасига ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни тарғиб қилиш учун техник ёрдам кўрсатилиши эълон қилинди.
Жаҳон банки бош мутахассисининг айтишича, мавжуд тўсиқларни муҳокама қилиш, бунга мос равишда нормативлик-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнига ногиронлиги бўлган шахсларни жалб этиш, мавжуд бўлган миллий қоидаларни кўриб чиқиш, шунингдек, Конвенция қоидаларига мувофиқ қонун ҳужжатларини таржима қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Жаҳон банки миллий ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ҳукуматга ўз тавсияларини бериш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларнинг маҳаллий ташкилотлари билан ҳамкорлик қиладиган халқаро маслаҳатчиларни жалб қилишни режалаштирган. (Бу Конвенциянинг 4-моддасида назарда тутилган). Шунингдек, банк Ўзбекистон ҳукуматига конвенция амалга оширилишини мониторингини ишлаб чиқишда ёрдам беришни ҳам режалаштирган. Яъни, бу конвенцияга аъзо бошқа давлатлар билан билим алмашиш бўйича ишлар назарда тутилган. Олинган маълумотлар Ўзбекистон ҳукуматининг БМТ қўмита конвенцияси ижроси тўғрисидаги биринчи ҳисоботида фойдаланилади. Биринчи ҳисобот эса 2023-йил июль ойида бўлиши режалаштирилган.
Тақдимот давомида ногиронлар ташкилоти қатнашувчилари, кўзи ожизлар уюшмаси ва бошқа ташкилотлардан келган меҳмонлар ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Шарҳлар