Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш учун ёрдамлар кўлами кенгайтирилади

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш учун ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўлами кенгайтирилади. Бу ҳақда президент раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинган.

Бугунги кунда имконияти чекланган болаларнинг аксарияти ижтимоий муҳитдан ажралган ҳолда таълим олмоқда. Уларнинг умумтаълим мактабларига қатнаши учун тўсиқсиз муҳит ва зарур шароит яратилади, махсус педагог ва психологлар жалб қилинади.

Жамиятимизда болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари учрамоқда.

Президент маданиятимизга хос бўлмаган бундай иллатларга қарши муросасиз муносабатда бўлишимиз ва аёвсиз курашишимиз шартлигини таъкидлади. Бу масала шахсан Президент назоратида бўлади.

Шу боис, яқинда, боланинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни  ва қадр қимматига тажовуз қиладиган, жисмоний ва руҳий азоб етказиши мумкин бўлган барча ҳолатларда давлат томонидан тегишли ҳуқуқий ва ижтимоий чоралар кўрилиши қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Прокуратура органлари зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича таъсирчан чораларни янада кучайтириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.