Ногиронликни белгилаш осонлаштирилмоқда

Foto: kun.uz

Қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

  • фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;
  • тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИEК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;
    “Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;
  • шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;
  • 2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пулмонология, педиатрия) ТИEКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИEКлар томонидан белгиланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.