Ногиронни тепган маҳалла раисига “майда безорилик” моддаси бўйича баённома тузилди
Тошкентда 59 ёшли маҳалла раиси 49 ёшли ногирон эркакни тепиб, ҳақорат қилди. Ҳодиса 27 ноябрь куни соат 12:30 атрофида пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Кичик ҳалқа йўли кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда шаҳар ИИБга таяниб Kun.uz ёзади.
Аъзам Қодиров “ўз вазифаларига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатларга йўл қўйгани учун” “Армуғон” маҳалла фуқаролари йиғини раиси лавозимидан озод этилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан баённома тузилди. Иш судга юборилади.
Улашиш:
Шарҳлар