Ноябрь ойида Ўзбекистон ва Россия вакцинация сертификатларини тан олиш ҳақидаги ҳужжатни мувофиқлаштиради
Ўзбекистон ҳукумати Россия билан вакциналанганлик ҳақидаги сертификатларни ўзаро тан олиш ҳақида келиш учун ҳужжат тайёрламоқда. Бу ҳақда республика СЭС раҳбари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди, деб ёзади “Спутник” нашри.
«Биз керакли ҳужжатни тайёрладик, ноябрь ўрталаригача уни Ўзбекистонда мувофиқлаштириш якунланади. Ундан сўнг Россия томонига эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш учун жўнатилади».
Санэпидемхизмат раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат стандарт кўринишда бўлиб, унинг ёрдамида Россия ва МДҲнинг бошқа давлатлари ҳамда хорижий давлатлар билан вакциналарни ўзаро тан олиш режелаштирилмоқда.
«Қолгани Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар ушбу таклифга қандай муносабатда бўлишига боғлиқ».
Шарҳлар