270 дона уяли алоқа воситаларини олиб кетаётган фуқаро ушланди
Фарғона вилоятида Фарғона туманида ўтқазилган тадбирда ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси фуқаро яшаш хонадони олдига тўхтаган вақтида автотранспорт воситаси ва хонадон белгиланган тартибда кўздан кечирилган.
«Натижада, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 367 млн. сўмлик 2 турдаги жами 270 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар