77 тоннага яқин минерал ўғитларнинг ноқонуний экспорти фош қилинди

Фото: Божхона қўмитаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан республикадан чиқиб кетаётган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Ўтказилган божхона кўриги давомида, вагонларга юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий оғирлиги 76,8 тонна бўлган минерал ўғитлар ортилгани аниқланган

Марказий божхона лабораторияси таҳлиллари асосида ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, қопларга жойлаштирилган ушбу товарлар “Аммиак селитраси” номли минерал ўғитлар эканлиги тасдиқланган.

Мазкур ҳолатда вақтинча сақловга олинган минерал ўғитларнинг умумий қиймати 261 000 000 сўмдан ошмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.