Қарийб 1,5 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар ушланди

Фото: uza.uz

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “М.4.” оилавий корхонаси раҳбари Х.М. ва бошқалар мактабгача таълим муассасаси биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаган. Ушбу ҳолат туфайли 1,2 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Наманган вилояти Чуст туманида эса табиий газдан ўғринча ишлатилгани ошкор этилган. Унда маълум бўлишича, “Ч.М.” хусусий корхонаси раҳбари М.М. ҳамда ЯТТ Б.Х. темирни қайта ишлаш цехи ва новвойхонани умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига улаган. Мазкур ноқонуний ҳаракат сабабли тизимга 295 миллион сўмлик зарар келтирилган.

Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.