Май ойида Ўзбекистонда қарийб 68 миллиард сўмлик электр ва газ ўғирланган
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда май ойида ўтказилган назорат тадбирларида 971 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.
Бунда 39 млрд 332 млн сўмлик электр энергияси (46 млн 264 минг киловатт-соат) ва 28 млрд 492 млн сўмлик табиий газ (18 млн 124 минг метр куб) талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига жами 67 млрд 825 млн сўмлик зарар етказилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Навоий, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Шарҳлар