Валюталарни ноқонуний йул билан муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.С. фуқаро Д.Д.га 4 000 АҚШ долларини 50,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 1 000 АҚШ доллари ва 20 055 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.
“Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Х. ва Н.А. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Г.А.га 43,7 млн сўмга сотган вақтларида далиллар билан ушланган”, – дейилган.
Янгийўл шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Н. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро Ж.А.га 40 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 800 АҚШ долларини берган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар