Дронлар ёрдамида ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланмоқда
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йил бошидан олиб борилган назорати тадбирларида жами 1 511 та ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.
Энг кўп ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
- Бўстонлиқ тумани – 125 та;
- Янгийўл тумани – 117 та;
- Янгийўл шаҳри – 81 та;
- Паркент тумани – 77 та.
Айни кунларда эса вилоят ҳудудларида ер назорати кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда. Бунда қуйидагилар назарда тутилган:
- дронлар ёрдамида назорат тадбири олиб бориш;
- космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликларни аниқлаш;
- аниқланган ҳолатларни махсус планшетлар ёрдамида тизимга киритиш ва онлайн назорат қилиш;
- жиноят аломатлари бор, яъни суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва унда ноқонуний қурилиш қилиш ҳолатларни Прокуратура органларига юбориш.
Улашиш:
Шарҳлар