Нормат Турсунов номзоди Навоий вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
Бугун халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қонунчиликка асосан, вилоят ҳокими лавозимига номзод президент томонидан кўрсатилиб, партия гуруҳлари билан маслаҳатлашув ўтказилади. Бугунги сессия давомидаги маслаҳатлашув натижаларига кўра, Турсунов Нормат Тулкунович бир овоздан Навоий вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Улашиш:
Шарҳлар