Нотаниш ҳаволага кириш оқибати 30 миллион сўмга тушди

Фото: киберхавфсизлик

Тошкент шаҳрида яшовчи (аёл) Н.Д. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 30 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи Т.А. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Т.А. Интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, бу эълонга ишонган жабраланувчи (аёл) Н.Д.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва банк карталарида сақланган 30 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаб, ўтказиб олишга эришган ҳамда мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан  Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.