Самарқандда 4 нафар нотариус лицензияси тўхтатилди

Фото: norma.uz

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2024 йил 11 мартдаги қарорига асосан ва бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан 4 та нотариуснинг лицензияси шу йилнинг 14 мартидан бошлаб 15 кунга вақтинчалик тўхтатилди.

Улар қуйидагилар:

  • Пастдарғом туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф.Суванов;
  • Пайариқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Таштемиров;
  • Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Л.Нарзуллаева ва Ф.Бахрамовалар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.