“Notcoin” сотмоқчи бўлган 1.400.000 сўмга «ухлади»

Foto: Kiberxavfsizlik

Тошкент шаҳрида яшовчи 21 ёшли Ҳ.Ж. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1.400.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи 18 ёшли Ф.Э. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи Ф.Э., телеграм мессенжери орқали Ҳ.Ж. билан гаплашиб, унга “Notcoin” сотиб олишини айтган ва уни қизиқтириб, тўловни олдиндан амалга ошириши кераклигини айтган ва 1.400.000 сўм пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.