Новосибирск областида муҳожирларга болалар боғчаларида ишлашни тақиқлашмоқчи
2025 йилдан бошлаб Россиянинг Новосибирск областидаги меҳнат муҳожирлари патент асосида мактабгача таълим соҳасида ишлай олмайди. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бундай фармонни область губернатори Андрей Травников ноябрь ойи бошида “Россия фуқароларини иш билан таъминлашга устувор аҳамият бериш ва ички меҳнат миграциясини рағбатлантириш мақсадида” имзолаган.
Ҳужжатга кўра, келгуси йилнинг 1 мартига қадар хўжалик юритувчи субъектлар «чет эллик ишчилар сонини қарор талаблари ва Россия Федерацияси меҳнат қонунчилигига мувофиқ келтириши» керак.
Илгари Новосибирск ҳукумати муҳожирларни таксида ишлаш, тамаки маҳсулотлари ва ичимликлар чакана савдоси билан шуғулланиш учун ёллашни тақиқлаган эди. Ҳужжатга кўра, тақиқ 2024 йилга, жумладан, «миллий хавфсизликни таъминлаш» учун белгиланган.
Шарҳлар