Новосибирскдаги вақтинча сақлаш муассасадаги ўзбекистонликлар ҳолидан хабар олинди

Foto: yandex

Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари Россиянинг Новосибирск шаҳридаги вақтинча сақлаш муассасадаги ўзбекистонлик фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия акцияси ташкил қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Бош консулхона ходимлари ва ўзбек жамияти фаоллари саъй-ҳаракати билан муассасадаги ҳамюртлар учун 150 кишига ош тайёрланди.

Юртдошлар билан ўтказилган мулоқотлар чоғида, айниқса, уларни Ватанга тезроқ қайтариш юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди.

Вақтинча сақлаш муассасаси раҳбариятининг сўзларига кўра, бу Новосибирскдаги хорижий дипломатик ваколатхоналар орасида илк бор ўтказилаётган ва вақтинчалик сақлаб турилган фуқароларга яхши кайфият улашишга қаратилган ўзига хос тадбирдир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.