Новза метро бекатининг пиёдалар йўлагида савдо шохобчалари тикланади
Тошкент метрополитенининг «Новза» бекатидаги пиёдалар ўтиш йўлагида савдо шохобчалари қайта ташкил этилади. Бу ҳақда «Газета.uz» нашрига ташкилот матбуот хизматининг раҳбари Тўйчи Мирзаев маълум қилган.
«Нима учун айнан „Новза“ танланганига келадиган бўлсак, бекат шаҳарсозлик нормалари, қурилиш талаблари ва ҳаракат хавфсизлиги талабларига жавоб бера олиши ҳамда йўловчилар оқимининг меъёрда экани инобатга олинган», — деди метрополитен матбуот хизмати котиби.
Метро вакилининг сўзларига кўра, Президент қарорида метро бекатларининг фаолият самарадорлигини ошириш учун савдо шохобчаларини ташкил қилиш белгилаб берилган.
Мутасаддининг айтишича, шохобчаларнинг қай тартибда тадбиркорларга ижарага берилиши борасида аниқ тартиб ҳозирча йўқ.
Унинг сўзларига кўра, шохобчалар пандемиядан олдин ҳам бўлган. Карантин сабаб фаолияти тўхтатилган.
Шарҳлар