Нукус халқаро аеоропортига нисбатан ишқ ўзғатилди

Foto: Uzbekistan Airports

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси «Нукус халқаро аеоропорти” МЧЖ томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портал орқали  амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлар талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низом талабларини бузиш аломатлари билан “Нукус халқаро аеоропорти” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.