Нукус-Истанбул йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

Фото: uza.uz

Давлат раҳбарининг 2024 йил 9 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2024 йил апрель ойидан бошлаб Нукус – Истанбул йўналиши бўйича билетлар сотилиши ва авиақатновлар июнь ойидан бошлаб амалга оширилиши бўйича топшириқ берилган эди.

«Қарор ижроси доирасида парвозлар 3 июндан бошлаб ҳар душанба куни амалга оширилади», – дейилади хабарда.

Ушбу авиақатновлар Оролбўйига сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.