Нукусдаги ҳарбий қисмларга Ўзбекистонда йиғилган “КАМАЗ”лар топширилди

Foto: Mudofaa vazirligi

Нукус гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирининг жанговар ва ҳарбий техникаларни сақлаш паркида Мудофаа вазирлиги томонидан харид қилинган янги ҳарбий техникаларни тантанали тарзда фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

Мазкур техникалар Самарқандда “КАМАЗ” русумли автоуловларни йиғишга мўлжалланган “UzAvto Trailer” МЧЖнинг 2019 йилдан фаолиятини бошлаган ишлаб чиқариш линиясида йиғилган.

“Ушбу техника мамлакатимизнинг шимолий сарҳадлари табиати, рельефи ҳамда иқлими учун жуда мос бўлиб, қумли чўл шароитида йўлтанламас сифатида ўзини намоён эта олган. 11 тоннадан ортиқ юк кўтариши ва турли нотекис йўллардан равон ҳаракатлана олиши автомобилнинг ҳарбий соҳа учун керакли техника сифатида баҳоланади”, — дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.