Нукус ва Манғистау курорт ҳудуди орасида йўловчи поездлари йўлга қўйилади
22 августдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Нукус ва Қозоғистоннинг Манғистау области орасида тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўймоқда. Поездлар ҳафтасига уч марта қатнайди:
– 650-сонли Нукус – Манғистау йўналишидаги поезд пайшанба, шанба ва сешанба кунлари соат 20:16 да жўнаб, Манғистауга 17:14 да етиб келади.
– 649-сонли Мангистау – Нукус поезди жума, якшанба ва чоршанба кунлари соат 18:54 да жўнаб, Нукусга 15:22 да етиб келади.
Манғистау области ўзининг ноёб табиий ландшафтлари, бой тарихи ва маданий мероси, шунингдек, ривожланган туризм инфратузилмаси, жумладан, қулай меҳмонхоналари ва экотур марказлари билан машҳур.
Улашиш:
Шарҳлар