Нукусда уч киши ис газидан заҳарланиш туфайли вафот этди
Нукусда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилган.
18 октабрь куни соат 07:51да Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали шифокори Эрежепова К. ИИБга мурожаат қилиб, 23-микрорайон 3/6-уйда яшовчи 25 ёшли A.Я., унинг 23 ёшли рафиқаси М. ва уларни кўргани келган 27 ёшли А.Т. ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи юборилиб, тергов-суриштирув ишлари давомида хонага иситиш қозони қувуридан кириб келган ис газидан заҳарланиш оқибатида одамлар ҳалок бўлгани аниқланди.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар