Нурхон Қурбонова Токиодаги Паралимпия ўйинларида иккинчи медални қўлга киритди
Параатлет Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасига яна бир медални келтирди. У F54 тоифасида аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди, дея хабар беради Миллий Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати.
Спортчи мазкур машқда 18.38 метр натижасини қайд этган.
Бундан олдин Қурбонова ядро улоқтириш секторида бронза медалига ҳам сазовор бўлган эди.
Айни пайтда мамлакат терма жамоасининг ҳисобида 18 та медал бўлиб, улардан еттитаси олтин, бештаси кумуш ва олтитаси бронза.
Улашиш:
Шарҳлар