Нуробод туман ҳокимлиги ўқитувчининг ноутбуги совға қилинган танлов ғолиби билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил қилди
Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчиси “Бир миллион дастурчи” танловининг икки босқичида ғолиб чиқди. Ғолибга ноутбук совға қилиниши керак эди. Бироқ янги девайс ўрнига унга ишлатилган ноутбукни совға қилишди, деб ёзади samcity.uz.
16 январь куни Нуробод туманидаги 41-сонли мактаб ўқувчиси видеомурожаат ёзиб, унда юз берган воқеани ҳикоя қилган. Ўсмир бола танловнинг туман ва вилоят босқичларида ғолиб чиққанини маълум қилади. У уйга келиб совринни очиб кўрганида, унга эски ноутбук эканини кўради. Танлов ғолиби у ўқитувчининг эски ноутбуги эканини аниқлайди.
Нуробод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати юз берган воқеа бўйича чора кўрган, вазиятни ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузилган, текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар