Nuz.uz ходими журналистик суриштирув пайтида қўлга олинди

Фото: РАПСИ

14 январь куни, тахминан, тушлик пайтида, NUZ.UZ таҳририяти ходими Михаил Довлатов ижтимоий ҳисобот учун маълумот йиғаётган вақтда қўлга олинди. Оммавий ахборот воситалари вакили содир бўлган воқеа ҳақида ўз ҳикоясини тақдим этади ва тегишли идоралардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳаракатлари қонунийлигини баҳолашни сўрайди.

Новости Узбекистана – Нуз.уз” ахборот интернет-медиа порталида журналистик фаолият билан шуғулланаман. Менинг касбий масъулиятимга долзарб мавзулар бўйича илғор ижтимоий ҳисоботлар киради. Биз қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган одамларга ёрдам берамиз. Бунинг учун қонунга хилоф ривожланиш, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари бузилиши ва шунга ўхшаш ҳолатлар бўйича воқеа жойига бориш, иштирокчилар билан суҳбатлашиш, томонларнинг фикрини тўплаш ва текшириш ўтказишимиз керак.

Ўтган ҳафтада Учтепа тумани 11-мавзесида яшовчи фуқаро менга мурожаат қилиб, текширув ўтказиш ва вазиятга ойдинлик киритишни сўради. Унинг сўзларига кўра, одамлар гаражлари (150 га яқин) ва 98 та дарахт жойлашган автотураргоҳда болалар боғчаси қурилиши режалаштирилганидан шикоят қилган. Вазиятни жойида ўрганиш учун 14 январь куни соат 13:00 да учрашишга келишиб олдик. Бундан ташқари, Учтепа тумани ҳокимлиги вакиллари, экологлар ва бошқа мутахассисларни таклиф қилдик. 14 январь куни соат 12:30 да воқеа жойига етиб келдим ва автотураргоҳга йўл олдим.

Автотураргоҳга кираверишдан 50 метр нарида бир гуруҳ эркакларга кўзим тушди, уларнинг баъзилари ҳуқуқ-тартибот идораларининг кийимида эди. Кириш эшиги ёнида Isuzu автозаки турарди.

Бу гуруҳнинг ёнидан ўтаётганда мен томонга бир неча сўз айтилганини эшитдим. Мен орқага ўгирилиб, нима бўлаётганини билиш учун яна фуқаролик кийимидаги одамга яқинлашдим. У менга бу ҳудудда чекиш тақиқланганлигини айтди. Мен ундан: “Бу ерда чекишни тақиқловчи белгилар борми?” деб сўрадим. У менга ушбу жамоат ҳудудида чекиш мумкин эмаслигини айтди. Мен ёнаётган сигаретни ташлаш учун ахлат қутисига бордим.

Кейин қизиқ бир нарса бошланди – бу одам мени ўзи билан боришга таклиф қилди: “Кетдик, гаплашамиз”, деди. Мени қаерга ва нима учун олиб кетишаётгани номаълум эди! Мен бу ерда нима бўлаётганини сўраганимда, бошқа одамлар мени туртиб, ортиқча гапсиз юришим кераклигини билдиришди. Ҳеч ким менга уларнинг кимлигини, нима қилаётганини тушунтирмади. Мени бинога олиб киришди, кейинроқ билсам, бу Учтепа тумани 2-сонли милиция бош бўлими экан. Текшириш пунктига кираверишда менга телефон ва жиҳозларимни беришимни айтишди, мен буни рад этдим. Мен журналистлик гувоҳномамни кўрсатдим ва бу ерга репортаж қилиш учун келганимни тушунтирдим.

Эркаклар гуруҳи мени қўлимдан зўрлаб судрай бошлади ва (менинг фикримча) 7-хонага олиб келишди. Ўша ерда чўнтагимдан телефонни чиқардим, лекин уни дарҳол қўлимдан тортиб олишди. Телефонни қайтариб беришларини ва уларнинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний эканлигини айтдим. Менга қонуннинг жамоат жойларида чекишни тақиқловчи бандини кўрсатишди, лекин унда айнан қаерда тақиқлангани кўрсатилмаган. Хонадаги одамлар менга кўча жамоат жойи эканлигини ва сиз фақат уйда ёки белгиланган жойларда чекишингиз мумкинлигини айтишди. Бу жойлар қаерда деган саволимга жавоб бера олишмади. Кейинчалик, қонунчиликни ўрганаётиб, мен кўчада чекиш тақиқланганини тополмадим ва бу ҳолатда эа йўл қатноқ қисми бўйлаб кетганди.

Кейин мени расмийлаштиришни бошлашди. Бироз вақт ўтгач, фуқаролик кийимидаги бошқа бир киши кириб, ундан ҳам ғалати саволларни бера бошлади. Мени репортаж қилишга  таклиф қилган одамни биламанми, нега митинг уюштирмоқчи эдим. Ҳа-ҳа, бу одам рухсат этилмаган митинг уюштиришга қарор қилганимни айтди. Келаман деган экансиз, вазиятни гапиринг, дебсиз ва бу «йиғилиш»ни ўтказиш учун ҳаммаси ҳокимликка ариза беришлари керак эди, уни булар қилишни хоҳлашмагани учун энди бу  рухсат этилмаган митинг деб ҳисобланади. Аммо, менинг “агар биз шу ерга ҳокимлик вакилларини ҳам чақирган бўлсак, рухсат этилмаслик нимада?” деб сўрадим, шунингдек, мен журналистик суриштирув ўтказаётганимни ва аҳоли билан учрашишим кераклигини айтганимда, улар яна митинг уюштириш ҳақида гапира бошлашди .

Қайд этиш керакки, мен Учтепа тумани 2-сон Милиция бўлимида бўлган вақтимда мен билан кўчада гаплашиб, кабинетда ҳужжатларни кўрсатган шахсдан бошқа ҳеч ким ҳужжатларини умуман кўрсатмади. Тушунишимча, бу жиноят қидирув бўлимининг ходими эди. Сиз шунчаки ўтириб, нима бўлаётганини тушунмайсиз. Бироз кутганимдан сўнг, мени бошқа кабинетга олиб боришди, тушунганимдек, туман милицияси ходими планшетга имзо қўйишимни сўради. Нима учун рўйхатдан ўтишим кераклигини сўраганимда, у “жамоат жойида чекиш” деди. Мен бунга рози бўлмадим ва имзоламадим.

Кейин улар мени бошқа кабинетга олиб келишди, у ерда икки соатча рўйхатдан ўтишни кутдим; оиламга қўнғироқ қилиш ҳақидаги илтимосимга жавобан, рўйхатдан ўтишни амалга оширадиган туман милицияси ходими бунга рухсат беришини айтишди, лекин у қаерда ва қачон бўлиши номаълум. Натижада, мен фақат беш соатдан кейин, у ердан чиққанимдан сўнг оиламга қўнғироқ қила олдим. Хотиним ва икки ёшли қизим узоқ кутилган қўнғироқни фақат кечқурун эшитишди.

Кун охирида мени фуқаролик кийимидаги бошқа шахснинг олдига олиб келишди, у ерда тақдим этилган 194-моддани (Ички ишлар ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) эшитдим ва уни ўқиб чиқиб имзо чекдим. Суд мажлиси 15 январга белгиланган эди. Афтидан, гувоҳлар ҳам аллақаон топилган. Телефонимга жарима ҳақида СМС келганини ҳам пайқаб қолдим, у қандай асосда берилгани номаълум.

Охир-оқибат, менинг полициям мени ҳимоя қилмоқда … лекин репортаж амалга ошмади”.

Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ҳозир вазият ўрганилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.