Оҳангарон шаҳар ҳокими истеъфога чиққанини эълон қилди
Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ўз фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Шаҳар ҳокимлиги Telegram-каналига жойланган мурожаатида ҳоким Оҳангарон шаҳрида 2020 йил 4 июнь кунидан бошланган фаолияти 2024 йил 6 февраль куни ўз якунига етганини эълон қилди.
“Ўтган давр мобайнида Сизлар билан ўтказган ҳар бир дақиқам ҳаётим зарварақларида ўчмас из қолдирди. Фурсатдан фойдаланиб, Муҳтарам Президентимизга шунча муддат Сизлар билан елкама-елка ишлаш имкониятини берганидан чексиз миннатдорман”, — дейилади хабарда.
Акром Эшонқулов Оҳангарон шаҳри унинг она шаҳридек юрагидан жой олганини таъкидлади. “Шаҳар равнақи йўлида нимага эришган бўлсам, барчасида Сизларнинг меҳнатингиз беқиёс”, — деди у.
Шунингдек, ҳоким иш жараёнларида кимнидир ранжитган бўлса, улардан узр сўрашини билдирди.
Шарҳлар