«Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин» – ИИБ ходими болалар боғчаси билан машғулот ўтказди
Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Аввал оқдан қорани ажратиб олиш керак” сарлавҳаси остида ички ишлар органи ходими боғча болаларига тарбиявий соат ўтаётгани акс этган видео тарқалди.
ИИБ ходимларидан бири гапираётган вақтда айрим болалар турли ҳаракатлар қилаётгани: бири ўрнидан туриб олгани, бир-бирига тегиниб ўтиргани тасвирланган.
«Ҳурмат қилиш керак ота-онани, қолган нарса ўзи бўлиб кетаверади. Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қилгин [деган] ишни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин. Нима оқ, нима қора? Қайси ишни қилсам, тўғри бўлади, қайси ишни қилсам, нотўғри бўлади? Қилишдан олдин бу ишни қилганимдан кейин эртага нима бўлади, шуни ўйлаш керак. Тушунтира олдимми?», — деган у.
Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг қайд этишича, ҳолат 18 июль куни Учтепа туманидаги боғчаларнинг бирида кузатилган.
17 июль куни тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбари томонидан туман ИИО ФМБ, мудофаа ишлари бўлими ҳамда «Фарҳод» МФЙ раиси номига ҳамкорликда «Ҳарбийлар билан учрашув» мавзусида профилактик тадбир ўтказиш юзасидан таклифнома юборилган.
Шунга асосан, 18 июль куни туман ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ «Фарҳод» маҳалласига хизмат кўрсатувчи 40-сонли ТП профилактика катта инспекторлари капитан Ф.Т. ва лейтенант А.А. ушбу боғчага келган.
«Профилактика инспекторлари боғча тарбияланувчиларига Ватанга муҳаббат, ота-она қадри ва келажакда Ватанни қўриқлайдиган мард ўғлон ва қизлар бўлиб етишишлари, боғчадан нотаниш фуқаролар билан кетмаслиги, уйини бегона шахсларга очмаслик ҳақида суҳбат ўтказиб, ўзлари билан олиб келган китоб ва ўйинчоқларни боғча тарбияланувчиларига совға қилишган», — дейилади расмий хабарда.
Тадбир тафсилотлари акс этган видеолавҳаби гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчилар ота-оналарини жамлаган телеграмм гуруҳига ташлаб берган. «Афсуски, айрим ота-оналар томонидан бу видео лавҳа бошқа гуруҳларга ташланиб, томошабинлар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги ачинарлидир», — дея қайд этилади хабарда.
Ушбу видеога шарҳлардан
“Бундай тарбиявий соатларга “қойил қолмаслик” мумкин эмас. Ходимлар, эҳтимол, бундай «тарбиявий суҳбатларни» бир болалар боғчасидан бошқасига бориб ўтказишар. Бунга шунча вақт сарфлашяпти… Ниятлари яхши, лекин усуллари… Бу ёшдаги болалар бундай нарсаларни тушуниш учун ҳали жуда ёш”, – деб ёзади блогер Умид Ғафуров.
Шарҳлар