Оқдарё тумани собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Муқаддам Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар беряпти.
«Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган», – дейилади хабарда.
ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур 3 нафар шахс Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шарҳлар