Оғир атлетика бўйича Жаҳон Ёшлар чемпионатида 7 нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
19-27 сентябрь кунлари Испаниянинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Турнирда 67 давлатдан 350 дан ортиқ спортчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, чемпионатда мамлакат шарафини 7 нафар спортчи ҳимоя қилади. Жамоа 18 сентябрь куни Испанияга учиб кетади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Эркаклар:
-67 кг: Диёрбек Рўзметов
-73 кг: Хусинбой Матрасулов
-81 кг: Хайитбой Абдушукуров
-81 кг: Абдулазиз Алимжонов
-89 кг: Диёрбек Эрматов
Қизлар:
-59 кг: Нигора Абдуллаева
-81 кг: Нигора Сувонова
Улашиш:
Шарҳлар