Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Ўзбекистонга Олимпиаданинг иккинчи олтин медалини келтирди
Акбар Жўраев Токио-2020 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон учун иккинчи олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабар беради.
“Даст кўтариш машқида 193 кг натижа қайд этиб, рақобатчиси арманистонлик Симон Мартиросяндан 2 кг ортда қолаётган Жўраев силтаб кўтариш машқи якунида рақибини катта фарқ билан ортда қолдирди. Умумий натижа 430 кг!”, – дейилади хабарда.
Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида энди учта медаль – иккита олтин, битта бронза.
Улашиш:
Шарҳлар