Оғир касалликка чалинган маҳкумлар жазони ўташдан озод қилинди

Foto: Oliy Majlisning Inson huquqlari bo‘yicha vakili (ombudsman) Axborot xizmati

Маълум бўлишича, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига Сурхондарё вилоятидаги 41-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган 2 нафар маҳкум оғир касалликлари туфайли жазодан озод қилинишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Бу ҳақида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шундай сўнг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси ва бошқа комиссия аъзолари иштирокида текширувдан ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддасида, ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс, шунингдек жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилиниши белгиланган.  Тиббий кўрик натижасида маҳкумларга ушбу моддани қўллаш зарурлиги ҳақида хулоса берилган ва маҳкумлар жазодан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.