Bo'limsiz

Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга киритилмайди

Источник: Envato

Вазирлар Маҳкамасининг «Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, эндиликда тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари қўйилмайди.

Шунингдек, моддий-маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ҳамда пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида ташкил этилади.

Бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.