Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.Ҳ. ва М.Ж. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида уларни қўшни Қирғизистон Республикасидаги институтга ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчиртириб беришни ваъда қилганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, «жиноятчилар ушбу иши эвазига жами 46 млн сўм сўраган. М.Ж.нинг ушбу пуллар ҳисобидан 17 млн сўмини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган».
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар