,

Оқ уй Исроилга ёрдам маблағини тақдим этиш бўйича қонун лойиҳасига қарши чиқди

Фото: Висконсин

Оқ уй Вакиллар палатасидаги республикачилар томонидан Исроилга ёрдам бериш учун таклиф қилинган 17,6 млрд долларлик ёрдам бўйича қонун лойиҳасини танқид қилди. Матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг қайд этишича, Сенатда тайёрланаётган қонун лойиҳасидан фарқли ўлароқ ҳужжатга Украинага ёрдам ва АҚШ чегарасини мустаҳкамлаш учун ажратиладиган маблағлар киритилмаган. У республикачиларнинг ҳаракатларини «бемаъни сиёсий манёвр» деб атаган.

“Исроилнинг хавфсизлиги сиёсий ўйин эмас, муқаддас бўлиши керак. Биз бу найрангга кескин қаршимиз”, – деди Жан-Пьер хоним ўз баёнотида.

Оқ уйнинг қайд этишича, республикачилар томонидан таклиф қилинган ҳужжат чегарани ҳимоя қилиш, Украина ва фаластинлик қочқинлар учун ҳеч нарса қилмайди. Карин Жан-Пьер таъкидлаганидек, маъмурият икки партияли сенаторлар гуруҳи билан қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича келишувга эришиш учун бир неча ой давомида ишламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.