O’zLiDeP автомашина воситаларини харид қилаётганини инкор қилди
Ижтимоий тармоқларда O’zLiDeP 2024 йилда хизмат автомашина воситаларини харид қиляпти деган мазмунда хабарлар тарқалди.
Партия 2024 йил бюджетида машина харид қилишни кўзда тутмаганини ва жорий йилда бирорта ҳам автомашина харид қилмаслигини маълум қилади.
«Ваҳоланки, партиямизнинг 2024 йил учун тасдиқланган бюджетида хизмат автотранспорт воситаларини харид қилиш учун маблағ ажратилмаган ва кўзда ҳам тутилмаган. Шу сабабли, партиямиз 2024 йилда бирорта ҳам автотранспорт воситаларини сотиб олмаслигини маълум қилади», – дейилади O’zLiDeP матбуот хизмати берган хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар