ОАВ: Пентагон вакиллари Ўзбекистонда АҚШнинг аксилтеррорчилик кучларини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилади
Октябрь ойида Пентагон вакиллари Ўзбекистонда АҚШнинг аксилтеррорчилик кучларини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилади. Бу ҳақда Politico нашри Конгрессдаги манбаларга таянган ҳолда ёзади.
«Кун тартибидаги асосий масала – аксилтеррорчилик кучларини “горизонт ортида” жойлаштириш имконияти. Ушбу келишув АҚШ ҳарбийларига Афғонистондаги нишонларни яхшироқ кузатиш ва уларга зарба бериш имконини берган бўларди», — дейилади мақолади.
АҚШ Вакиллар палатасининг аъзоси Август Пфлюгер минтақада бундан дўстнинг бўлиши билан боғлиқ тактик ва стратегик аҳамиятни таъкидлади.
Шунингдек, нашр хабарида АҚШнинг ташқи сиёсатида Ўзбекистоннинг роли Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин кучайгани айтилади. Пфлюгер мамлакатнинг Вашингтондаги элчихонаси фаолиятини қайд этади.
Politico нашри сентябрь ойи охирида АҚШда Афғонистон ёнидаги базалардан, шу жумладан Россия базаларидан фойдаланиш имкониятини муҳокама қилингани ҳақида ёзганди.
Бу орада эса, Ўзбекистон Вашингтонга ҳарбий базаларни тақдим этиш ҳақида музокаралар олиб борилмаётганини билдирмоқда.
Шарҳлар