ОАВ: Россия фойдаланаётган Эроннинг камикадзе-дронларида Европада ишлаб чиқарилган бутловчилар борлиги аниқланди

Дрон в воздухе
Фото: freepik

Россия Украина шаҳарларига ҳужум қилиш учун фойдаланаётган Эрон камикадзе-дронларида Европа компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган компонентлар борлиги аниқланди. Бу ҳақда The Guardian  нашри Украина расмийлари томонидан август ойида “Катта еттилик” (G7) вакилларига тақдим этилган махфий ҳужжатга таянган ҳолда ёзади.

Ҳужжатда айтилишича, ўтган уч ой давомида Украина шаҳарлари таркибида Европа компонентлари бўлган Эрон дронлари томонидан 600 мартадан ортиқ ҳужум қилинган. Хусусан, Shahed-131 ва Shahed-136 камикадзе-дронларида Ғарбда ишлаб чиқарилган 50 дан ортиқ электр компонентлари топилган.

Украина бош қароргоҳлари АҚШ, Швейцария, Голландия, Германия, Канада, Япония ва Польшада жойлашган бешта Европа компаниясини дастлабки ишлаб чиқарувчилар сифатида кўрсатмоқда, деб ёзади газета.

Шу билан бирга, The Guardian нашрининг қайд этишича, ҳужжат бутловчилари дронларга ўрнатилган Ғарб компаниялари санкцияларни бузганини тахмин қилмаган.

«Эрон дронларини ишлаб чиқариш мослаштирилган ва асосан имконли тижорий компонентлардан фойдаланади, уларнинг етказиб берилиши ёмон назорат қилинади  ёки умуман назорат қилинмайди», дейилади Украина ҳисоботида.

Украина маълумотларига кўра, божхона ҳисоботлари «Эронга деярли барча импорт компонентлар Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Вьетнам ва Коста-Рикадан келишини» кўрсатмоқда.

Украина ҳукумати Ғарб иттифоқчиларига бу муаммони «Эрон, Суриядаги дронларни ишлаб чиқарадиган заводларга, шунингдек, Россиядаги потенциал ишлаб чиқариш майдонига ракета зарбаларини» бериш ёрдамида ҳал қилишни таклиф қилди. Ҳужжатда таъкидланишича, агар иттифоқчилар Украинани «зарурий йўқ қилиш воситалари» билан таъминласа, Украина ҳарбийларининг ўзи бундай зарбаларни бериши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.