Ўзбекистонда Рамазон ҳайити кунлари ҳарорат +30 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет хизмати агентлиги 8 апрелдан 14 апрелга қадар бўлган бир ҳафта учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Бугун, 8 апрель куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 22-27 , жанубда 30о гача бўлади.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти шимолида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Эртага, 9 апрель куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади ва ҳаво ҳарорати 15-20о гача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 15-20о гача пасаяди.
10—11 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна 22-27о гача, жанубда 30о гача кўтарилади.
12—14 апрель кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12о, кундуз кунлари 18-23о бўлади. Республика шимолида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Тоғли ҳудудларда 9 ва 12—14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда: бугун кундузи ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 24-26о бўлади.
9 апрелда эрталаб ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 16-18о бўлади.
10—11 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24о бўлади.
12 апрелда куннинг иккинчи ярмида ва 13—14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 18-23о бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари 7-12о бўлади.
Шарҳлар