Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди
“Ўзгидромет” хизмати марказининг хабарига кўра, 17 февраль куни пойтахт Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 1° совуқ-1° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° совуқ, Устюртда 17-20° совуққача, кундузи 3-8° совуқ; Хоразм вилоятида кечаси 11-16° совуқ, кундузи 1-6° совуқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ; чўл ҳудудларда кечаси 11-16° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.
ТОШКEНТ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7-12° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Шарҳлар